Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшаган Ш.М.нинг уйи ҳовлисида жойлашган омборхонасида 28 февраль куни ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Ёнғин оқибатида омборхонанинг 30 квадрат метр майдонида ички ва том қисмлари ёниб зарар кўрган. Ёнғин ўчириш вақтида Ш.М.нинг жасади топилган.
Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)