Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили Шоҳжаҳон Эргашевга (16 та ғалаба, 14 та нокаут) Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан сўнгги русумдаги Chevrolet Malibu автомобили совға қилинган. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Маълумотларга кўра, федерация раҳбари Исроил Юнусов Шоҳжаҳон Эргашевнинг сўнгги жангидаги ғалабасига мукофот сифатида автомобилни тақдим этган. Агар Шоҳжаҳон чемпионлик камарини қўлга киритадиган бўлса, унга бериладиган соврин янада катта бўлиши ваъда қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев февраль ойида америкалик Майкал Фоксга (19 та ғалаба, 1 та маглубият, 5 та нокаут) қарши кечган жангда очколар эвазига ғалаба қозонганди.
Маълумот учун, 1 март куни эълон қилинган WBA рейтингида Эргашев бир поғона юқорилаб, 4-ўриндан жой олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)