Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан йўловчи поездларидаги пневматик қуроллар ва заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
«Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан «Москва—Тошкент» йўловчи поездида фуқаро Ю.С.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу шахс вагон тўшагига ўраб яширган ҳолда 7 хил турдаги пневматик қуролларнинг 446 дона қисмларини Ўзбекистонга олиб киришга уринганлиги аниқланди.
Шунингдек, фуқаро С.Х. эса қиймати 112 миллион сўмдан кўпроқ 173 граммдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний равишда Ўзбекистон ҳудудига олиб келаётган вақтида божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)