Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд 2011 йилда ўлдирилган «Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти раҳбари Усама бин Ладеннинг ўғли Ҳамза бин Ладенни фуқаролигидан маҳрум этиш тўғрисида фармон чиқарди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«ИИВ Ҳамза Усама Муҳаммад бин Ладенни Саудия Арабистони фуқаролигидан маҳрум этиш тўғрисидаги 15690-сонли фармон чиққанини эълон қилди», — дейилади хабарда.
28 февраль куни АҚШ давлат департаменти Ҳамза бин Ладеннинг қаерда эканини маълум қилган одамга миллион доллар мукофот ваъда қилган. У «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг бошлиқларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)