АҚШда лимфедемадан азият чекаётган икки ёшли қизча липосакция қилинди. Бу унга қўлларини яна ишлата олишига имкон берди, дея ёзади Daily Mail.
Шифокорлар у туғилганидаёқ мушти шишганини пайқаган, лекин шиш вақт ўтиб йўқ бўлиб кетишига ишонган. Шиш йўқолмагач, қизчага лимфа тизимининг бузилиши — лимфедема дея ташхис қўйилган. Касаллик сабаб боланинг қорни, оёқлари ва қўлларида суюқлик тўпланган. Қизнинг қўллари шунчалик катталашиб кетгандики, кийимининг енгига сиғмасди. Қизча қўли билан бирор нарсани ҳам ушлай олмасди.
Шифокорларнинг аниқлашича, боланинг қўллари нафақат йиғилиб қолган сув ҳисобига, балки ёғ борлиги сабаб ҳам катталашиб кетган. Ёғ шишган қўл ҳажмининг 80 фоизини ташкил қилган. Липосакция ўтказилганидан кейин компресс боғламлар иш беришни бошлаган. Энди қизча қўлини яна ишлата олади ва оддий кийимларни кия олади.
Изоҳ (0)