Россиянинг Кемерово вилояти Мариинск шаҳрида жойлашган уйдаги ёнғин оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, деб хабар берди «РБК».
Ҳалок бўлганларнинг уч нафари ёш болалар эди.
Бир қаватли уйнинг ярмида одам яшаган. Ўт ўчирувчилар келганида уйнинг томи ёниб, қулаб тушган эди.
«Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганларнинг уч нафари ёш болалар эди. Уларнинг орасида бир ёшдан саккиз ёшгача бўлган болалар бор. Қурбонларнинг қариндошлик даражаси ўрганилмқода», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)