26 февраль, сешанба куни Франция Кубогининг чорак финали доирасида битта учрашув бўлиб ўтди.
Томас Тухел қўл остидаги Парижнинг ПСЖ клуби ўз майдонида «Дижон» клубини синовдан ўтказди.
Беллашувда Анҳель Ди Мариянинг дубли (8 ва 28-дақиқалар) ҳамда Томас Меньенинг голи (76) парижликларга ғалаба келтирди ва клуб мусобақанинг ярим финал босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Франция Кубоги
1/4 финал баҳси
26 февраль, сешанба
ПСЖ—«Дижон» 3:0
Голлар: 1:0 — 8 Ди Мария, 2:0 — 28 Ди Мария, 3:0 — 76 МеньеПСЖ: Буффон, Тиаго Силва, Кимпембе, Бернат, Керер, Ди Мария (Диаби, 82), Верратти, Дракслер (Нкунку, 81), Паредес (Дагба, 82), Шупо-Мотинг, Менье.
«Дижон»: Рунарссон, Лотоа, Агерд, Ҳаддодий, Кулибали, Амалфитано, Балмон, Квон Чхан Ҳун (Саммаритано, 68), Слити (Кейта, 77), Шафик, Тавареш (Саид, 78).
Огоҳлантиришлар: Верратти (43), Кулибали (74).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)