«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан 2019 йилнинг 21—24 март кунлари маҳаллий йўналишларда йўловчиларга чегирмалар тақдим этади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Байрам чегирмалари қуйидаги тоифалар бўйича тақдим этилмоқда:
- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941—1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган —50 фоиз;- Олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, DBҚ махсус таълим муассасалари талабалари — 15 фоиз;- Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгачабўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она — никоҳ гувоҳномаси вақариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) — 15 фоиз;- Коллектив (ҳамкасабаларга) (4 кишидан ортиқ – йўриқнома асосида) — 15 фоиз;- «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга — 10 фоиз.
Изоҳ (0)