«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Киритилган ўзгартириш билан «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида бериладиган кредитларнинг фоиз ставкаси 8 фоиз миқдорида белгиланди.
Маълумот учун, олдин ушбу кредитларнинг ставкаси 7 фоиз эди.
Изоҳ (0)