Ўзбекистон компаниялари имзоланган янги шартнома асосида Қирғизистондан картошка сотиб ола бошлади. Бу ҳақда Қирғизистон қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Нурбек Мурашев маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».
«5 минг тонна картошка етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Бундан ташқари, қарийб ўнта компания тўғридан-тўғри, бевосита харидни амалга оширади. Биз улар учун зарур шароитларни яратиб берамиз», — деди вазир.
1 килограмм картошка нархи 5,5—7,5 қирғиз соми (0,086 АҚШ доллари ёки амалдаги курс бўйича тахминан 722 сўм) этиб белгиланган.
Изоҳ (0)