Хоразм вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича янги ўринбосари лавозимга тайинланди. Курьязов Адилбек Жуманиязович вилоят ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Хоразм вилояти ҳокимининг 2019 йил 21 февралдаги 104қ-сонли қарори билан Курьязов Адилбек Жуманиязович вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси архитектура қурилиш бўлими лойиҳа бош архитектори лавозимида ишлаб келган.
Адилбек Курязов 1969 йили Янгиариқ туманида туғилган, 2000 йилда Тошкент архитектура қурилиш институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида 1999 йилда «Ташгипрогор» лойиҳа институти архитектори, 2011 йилда «ТошуйжойЛИТИ» лойиҳа ва илмий тадқиқот институти бош меъмори - бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, 2015 йилда «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси архитектура-қурилиш бўлими лойиҳа бош архитектори лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабрида президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифидан кейин Хоразм вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Абдуллаев Урганч шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди. Шундан бери вилоят ҳокими ўринбосари лавозими вакант қолаётганди.
Изоҳ (0)