Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

24 февраль, якшанба куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 25-тури доирасида навбатдаги 2 та учрашув якунланди.

Фото: Twitter/@sscnapoli

Фото: Twitter/@sscnapoli

Куннинг дастлабки ўйинида мусобақа жадвалида 2-поғонада бораётган «Наполи» клуби меҳмонда «Парма» жамоасига қарши майдонга тушди.

Беллашувда Пётр Зелински (19), Адам Оунаснинг (82) киритган голлари ҳамда Аркадиуш Миликнинг дубли «Наполи»га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди (4:0).

Шу куни Лучано Спалетти бошлиқ Миланнинг «Интер» клуби сафарда «Фиорентина» билан баҳсга киришди.

Тўқнашувнинг дастлабки дақиқасидаёқ «Интер» ҳимоячиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (0:1). Орадан 5 дақиқа ўтиб Матиас Весино жамоадошининг хатосини тўғирлади ва ҳисобни тенглаштирди (1:1). 1-бўлимнинг асосий вақти тугашига 5 дақиқа қолганда Маттео Политано Данило ДъАмброзионинг узатмасини голга айлантирди (2:1).

2-бўлимнинг 52-дақиқасида Иван Перишич жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди. Ўйиннинг 74 ва 90-дақиқаларида Луис Муриэль ҳамда Ёрдан Верето гол уриб ҳисобни тенглаштирди (3:3).

Шу тариқа миланликлар меҳмонда «Фиорентина» клуби билан 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

А Серия

25-тур баҳслари

24 февраль, якшанба

«Парма»—«Наполи» 0:4

Голлар: 0:1 — 19 Зелински, 0:2 — 36 Милик, 0:3 — 73 Милик, 0:4 — 82 Оунас

«Фиорентина»—«Интер» 3:3

Голлар: 1:0 — 1 де Врей, 1:1 — 6 Весино, 1:2 — 40 Полиатно, 1:3 — 52 Перишич, 2:3 — 74 Муриэль, 3:3 — 90 Верето.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди