Мутахассислар 2019 йилги Оскар маросимидаги энг ёмон либосни аниқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Мода экспертлари 48 ёшли британиялик актриса Рейчел Вайснинг кўйлагини энг ёмон либос деб топган. Қизил йўлакдан ўтиш учун актриса Givenchy Couture брендидан ёрқин қизил рангли кўйлак танлаган.
Юбканинг бел қисми ялтироқ гулли нақш билан ажратилган. Тепасига Вайс енги тирсагигача бўлган калта винил топ кийган. Айнан шу юлдузнинг либосини бузган.
Вайс «Фаворит» драмасидаги роли учун иккинчи даражали энг яхши аёл ролига номзод қилиб кўрсатилган. Аммо статуэткани олмаган.
«Фаворит»даги роли учун «Энг яхши аёл роли» мукофотини олган Оливия Колманниг либоси ҳам «универмагдан совға тариқасида берилган» деб аталган.
https://www.instagram.com/p/BuSSmwbBcGs/?utm_source=ig_embed
Изоҳ (0)