Колумбиянинг 4 нафар консули Венесуэла ҳудудини тарк этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Дипломатлар Сан-Антонио, Сан-Кристобаль, Пуэрто-Аякучо ва Сан-Карлос-дель-Сулияда жойлашган консулликларини бошқарганди.
Венесуэланинг тарк этаркан, консуллар чегарадан пиёда ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 23 февраль куни Венесуэла президенти Николас Мадуро Колумбия билан дипломатик муносабатлар узилишини маълум қиган ва қўшни давлат дипломатларига мамлакатни тарк этишга бир сутка муҳлат берганди.
Изоҳ (0)