АҚШ президенти Дональд Трамп 25 февраль куни Ханойга йўл олади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Эртага тонгда Ханойга, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан саммитга жўнайман. Биз иккимиз ҳам Сингапурда ўтган саммитда эришилган силжишларни давом эттиришни истаймиз. Балки ядро қуролидан холи бўлишга эришармиз?» — дея ўз кутишлари билан бўлишган Трамп 24 февраль куни Twitter’га жойлаган ёзувида.
Маълумот учун, АҚШ ва Шимолий Корея етакчиларининг учрашуви 27—28 февраль кунлари Вьетнам пойтахти Ханойда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)