Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Жейдон Санчо футбол бўйича Бундеслиганинг 23-турида «Байер»га қарши кечган ўйинда битта гол уриб, битта голли пас берди (3:2).

Фото: Планет Football

Фото: Планет Football

18 ёшли англиялик футболчи жорий мавсум Германия чемпионатида 8 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва 10 та голга ассистентлик қилди.

Санчо 2017 йилнинг ёзидан буён «Боруссия» сафида тўп суради. У Бундеслигада умумий ҳисобда 35 та учрашувда майдонга тушиб (23 тасида бошланғич таркибда), 8 та гол урди ва 14 та голли пас берди.

Англия терма жамоаси вингери жорий мавсумда Европанинг Топ-5 чемпионатида 10 та голли узатма берган 4-футболчи бўлди.

Аввалроқ ушбу натижага Эден Азар («Челси») ва Жошуа Киммих («Бавария») эришганди, Лионель Месси («Барселона») эса 11 та голли узатма берган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди