Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш учун махсус поездда Вьетнам пойтахти Ханойга жўнади. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигига таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: KCNA

Фото: KCNA

Поезд Пхеньян вокзалидан 23 февраль, куннинг иккинчи ярмида жўнади. Шимолий Корея етакчисига мамлакат ташқи ишлар вазири Ли Ен Хо, қуролли кучлар вазири Но Гван Чхол ҳамда Ким Чен Иннинг синглиси Ким Е Чжон ҳамроҳлик қилмоқда.

Япония ва Жанубий Корея ОАВларига кўра, Ким Чен Ин тушган поезд Хитойга етиб келган. Поезд 23 февраль куни Тошкент вақти билан соат 19:10 да чегарани кесиб ўтган.

Маълумот учун, Шимолий Корея ва АҚШ етакчиларининг ҳисоб бўйича иккинчи учрашуви 27—28 февраль кунлари Ханойда бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади