Хитойда аёлларни ишга қабул қилишда уларнинг оиласи ва фарзандлари ҳақида сўраш тақиқланди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Бундан буён мамлакатда ишга қабул қилиш юзасидан суҳбат ўтказиш ва янги ходимларни қабул қилиш режаларини кўриб чиқишда уларнинг жинсини ҳисобга олиш қонунан тақиқланди. Шунингдек, ишга қабул қилишда мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш учун топшириладиган таҳлиллар рўйхатидан ҳомиладорликни аниқлаш тести олиб ташланади.
Қонунни бузган шахслар жаримага тортилади. Жиддий қонун бузилиши ҳолатлари кузатилганда эса HR-компаниялар лицензиядан маҳрум этилиши мумкин.
Дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиёти бўлган Хитой ишлайдиган аёллар сони бўйича Осиёдаги етакчи мамлакат ҳисобланади.
Изоҳ (0)