Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Борт рақами 61-2670 бўлган АҚШ ҳарбий самолёти Boeing ОC-135B22 февраль санасига ўтар кечаси Россиянинг устидан учиб ўтди. Парвоз очиқ осмон шартномасига кўра амалга оширилган. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.

Бу 2017 йил ноябрдан бери Россия ҳудудида Америка ҳарбийларининг биринчи парвози бўлган.

Пентагон матбуот котиби подполковник Жейми Дэвиснинг сўзларига кўра, узоқ давом этган танаффусга АҚШ-Россия муносабатларидаги кескинлик сабаб бўлган. У, шунингдек, разведкачи самолёт бортида олти нафар кузатувчи бўлганини ва парвоз ҳақида Россия хабардор эканини ҳам таъкидлаган.

Очиқ осмон шартномасига кўра, 18—23 февраль кунлари АҚШ самолёти Россия ҳудуди устидан кузатув парвозини амалга ошириши режалаштирилган эди. Парвоз йўналиши олдиндан келишилган. Россия Мудофаа вазирлиги ОС-135B кузатув самолёти ҳеч қандай қурол ишлатиш учун мўлжалланмаганини, махсус текширувдан ўтганини ва шартномада белгиланмаган техникалар йўқлигини айтган.

Очиқ осмон шартномаси 1992 йил имзоланган ва Россия, АҚШ, ва ЕХҲТга кирувчи жами 34 та давлат унга аъзо. Шартнома аъзо давлатларга ҳарбий кучлар ва мудофаа фаолияти устидан назорат ўрнатиш мақсадида бир-бирининг ҳудудлари устидан учиб ўтишга имкон беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади