Оила кодексининг никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларни кўзда тутувчи 16-моддасига қўшимча киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, деб ёзади «Газета.uz».
Унга кўра, никоҳ тузишга насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида йўл қўйилмайди.
Қонун лойиҳаси муҳокамалари 9 мартга қадар давом этади.
Изоҳ (0)