Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

20 февраль, чоршанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали доирасида сўнгги 2 та учрашув ўтказилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Хосеп Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер Сити» «Шальке-04» меҳмони бўлиб, қийинчилик билан ғалаба қозонди. 18-дақиқада Серхио Агуэро гол уриб, «шаҳарликлар»ни ҳисобдан олдинга олиб чиққан бўлса, 38 ҳамда 45-дақиқаларда Бенталеб пенальтидан 2 та гол уриб, устунликни «Шальке-04» томонига оғдирди. Учрашувнинг 68-дақиқасида Никлас Отаменди иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, «Сити» 85 ҳамда 90-дақиқаларда Лерой Сане ва Раҳим Стерлингларнинг голлари сабаб, дастлабки тўқнашувни ўз фойдасига ҳал қилди.

Криштиану Роналду етакчилигидаги Туриннинг «Ювентус» клуби Диего Симеоне бошлиқ «Атлетико Мадрид» жамоасига қарши сафарда баҳс олиб борди. Учрашувда ҳисоб 78-дақиқада Хосе Ҳименес томонидан очилди. 83-дақиқада Диего Годин мезбонларнинг 2:0 ҳисобида ўйинни якунланишини таъминлайдиган голни урди.

ЕЧЛ1/8 финал баҳси

20 февраль, чоршанба

«Шальке-04»—«Манчестер Сити» 2:3

Голлар: 0:1 – 18 Агуэро, 1:1 – 38, пенальти Бенталеб, 2:1 – 45, пенальти Бенталеб, 2:2 – 85 Сане, 2:3 – 90 Стерлинг.

«Шальке-04»: Ферманн, Брума, Сане, Настасич, Мендил (Бургшталлер, 65), Сердар, Очипка, Маккенни (Скрибски, 78), Калиджури, Бенталеб, Ут (Харит, 87).

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Фернандиньо, Силва (Компани, 70), Гундўғон, Бернарду Силва, де Брюйне (Зинченко, 87), Стерлинг, Агуэро (Сане, 78).

Огоҳлантиришлар: Отаменди (36), Ут (41), Фернандиньо (43), Сане (73).

Четлатиш: Отаменди (68).

«Атлетико Мадрид»—«Ювентус» 2:0

Голлар: 1:0 – 78 Ҳименес, 2:0 – 83 Годин.

«Атлетико»: Облак, Ҳименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Саул, Парти (Лемар, 61), Родри Эрнандес, Коке (Корреа, 67), Гризманн, Диего Коста (Мората, 58).

«Ювентус»: Шенсни, Бонуччи, Алекс Сандро, Де Шило, Келлини, Бентанкур, Пьянич (Жан, 73), Матюиди (Жоау Канселу, 84), Роналду, Дибала (Бернардески, 80), Манжукич.

Огоҳлантиришлар: Диего Коста (8), Парти (45), Алекс Сандро (55), Гризманн (89).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар