Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган Зиёрат туризми бўйича биринчи Халқаро форумининг Бухорода ташкил этилгани жаҳон ҳамжамияти қизиқишини оширмоқда. Форум бугун, 21 февралдан ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти

Фото: Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти

Мамлакат сайёҳлик имкониятлари ва салоҳиятини тарғиб этиш, шунингдек, Ўзбекистонни ислом дунёсида зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бири сифатида халқаро эътироф этиш мақсадига қаратилган мазкур Форум Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Бухоро вилояти ҳокимлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, «Вақф» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда UNESCO ва UNWTO кўмагида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Форумда 120 дан ортиқ ислом дунёсидаги нуфузли халқаро ташкилотлар, тегишли идоралар, зиёрат туризми бўйича туристик компаниялар вакилларидан иборат хорижий меҳмонлар, шунингдек, 14 нафар хорижий ОАВ вакиллари, жумладан, Euronews (Франция), Al Jazeera (Қатар), «Ал-Ахрам ал-Иктисади» (Миср) журнали ва Diplomatic News (Покистон), «Коммерсантъ» (Россия), «Ал-Важхат» (Уммон), Al Hayat (Саудия) газеталари ходимлари ҳам иштирок этади.

Фото: Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти

Фото: Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти
Форумда асосан, ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолаш кўзда тутилган. Мамлакатнинг асосий сайёҳлик марказларида инфратузилмани такомиллаштиришга хорижий инвесторларни жалб этиш муҳим мақсадлардан бири ҳисобланади. Жумладан, Туризм қўмитаси қошидаги «Миллий PR – марказ» ДУК ҳамда «Global Muslim Traveler Index» доирасида «МАТТА» (Малазия), «Crescent Rating» (Сингапур) уюшмалари, Жакарта тарғибот фонди (Индонезия) ўртасида Меморандум имзолаш режалаштирилган. Форум давомида Ўзбекистонда зиёрат-туризмини келгусидаги истиқболлари бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади. Шунингдек, республиканинг зиёрат туризми имкониятлари ҳақида жаҳон ҳамжамиятини хабардорлик даражаси ошиши, Ўзбекистоннинг янги сайёҳлик брендини ишлаб чиқиш, зиёратчилар талабларини инобатга олган ҳолда мавжуд туристик маршрутларни такомиллаштириш ҳам кутилмоқда.Фурқат Хўжаев, Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти бошлиғи

Фото: Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти

Фото: Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти

Форум қатнашчилари Бухоро ва Самарқанднинг туристик салоҳиятлари билан ҳам танишиш имконига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, I Халқаро зиёрат туризми форуми 23 февралгача давом этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)