Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин кейинги ҳафта АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш учун Вьетнамга боради. У Ханойга етиб олиш учун уч кун йўл босади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ким Чен Ин поездда Хитой орқали минг километр юради. Вьетнам билан чегарада эса поезддан машинага ўтиб, яна 170 километр йўлни босиб ўтишига тўғри келади.
Трамп билан учрашув 27—28 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Хабарда айтилишича, темир йўлда саёҳат қилиш Кимлар сулоласининг севимли машғулоти. Ҳозирги раҳбарнинг отаси ва бобоси Ким Чен Ир ва Ким Ир Сенлар ҳам поездда саёҳат қилган.
Изоҳ (0)