Жорий йилнинг кузида Ўзбекистон махсус хизмат вакиллари Арманистонда ўтказиладиган «Арарат—Антитеррор» ҳарбий машқларида иштирок этади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
МДҲнинг Терроризмга қарши маркази раҳбари Андрей Новиковнинг айтишича, «Арарат-Антитеррор» машқларининг асосий мавзуси ёқилғи-энергетика комплекси объектларида террористик ҳаракатларни аниқлаш қилиш ва уни бартараф этиш ҳисобланади.
«Арманистонга йирик террористик тузилмалар бостириб кириши эҳтимоли кам ҳисобланади. Бироқ «уйқудаги» террорчиларнинг ёқилғи-энергетика комплекси стратегик муҳим объектларига ҳужум қилиши хавфи юқори бўлиб, давлат махсус хизматчилари диққат эътиборида унинг олдини олиш чораларини кўриш лозим», — дейди Новиков.
«Арарат—Антитеррор» да, шунингдек, МДҲ таркибига кирувчи Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия иштирок этади.
Изоҳ (0)