15 февраль куни Навоий вилоят маъмурий ишлар бўйича суди раиси Отабек Тошев қўл остида ишловчи ходими Дилшод Норовни кўпчиликнинг кўз ўнгида ерга ётқизиб тепкилаган. Бу маълумотни Бош прокуратура тасдиқлади, дея хабар бермоқда «Kun.uz».
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда.
Вилоят судида техник ходим сифатида фаолият кўрсатадиган Дилшод Норов айни вақтда Навоий вилоят касалхонаси хирургия бўлимига ётқизилган.
«Навоий шаҳар прокуратурасида мазкур ҳолат буйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда. Суд тиббиёт экспертизаси тайинланган. Натижаси юзасидан маълумот берилади», дейилади Бош прокуратура хабарида.
Изоҳ (0)