Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига Финландиянинг JAMK амалий фанлар университети делегацияси ташриф буюрди. Бу ҳақда ТДПУ матбуот хизмати хабар берди.
Делегация таркибида соғлиқни сақлаш бўйича фалсафа фанлари доктор, консултант Йоханна Хейккиля, университетнинг ривожланиш бўйича директори Леена Лииматаинен, Молия ишлари бўйича вакил Пертти Малкки учрашувда иштирок этди.
Учрашувда турли соҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди.
Шунингдек, Финляндиянинг аниқ фанлар университети профессор ўқитувчилари томонидан Очиқ лекциялар ташкил этиш, мактабгача таълим ҳамда бошланғич таълим соҳаларида тажриба алмашиш, Европа иттифоқининг таълимни ривожлантиришга йўналтирилган Erasmus+ лойиҳаси доирасида соҳада мобилликни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилди.
Изоҳ (0)