БААда DarkMatter Group компанияси дунёдаги илк ультраҳимояланган смартфон Katim R01’ни тақдим этди. У экстремал шароитларда ишлатиш учун мўлжалланган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Смартфонни яратиш ва синовдан ўтказиш ишлари билан БАА, Финляндия ва Канада муҳандислари шуғулланган.
Янги смартфон ўта мустаҳкам корпусга эга ҳамда оғир ҳарбий стандартларга жавоб беради. Гаджет ерга тушиб кетганда, устига оёқ қўйилганида ва 30 дақиқага сувда қолиб кетганида зарарланмайди.
Унга барометр, ҳарорат ва намлик датчиги ўрнатилган. Шунинг учун гаджет силкиниш, сув, чанг, баландлик ва экстремал ҳароратга чидамли.
Изоҳ (0)