Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Оила кодексига никоҳ шартномаси тузиш мажбурийлиги ҳақидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси жойлаштирилди. Мазкур ҳужжат лойиҳаси Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан киритилган.
Унга асосан, келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаганда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди. Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар тузилиши лозим.
Маълумот учун, ҳозирги кунда эр-хотиннинг никоҳда бўлган даври ва никоҳдан ажратилганда мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи никоҳ шартномаси ихтиёрий тузилади.
Изоҳ (0)