15 февраль, жума куни футбол бўйича Италия А Сериясининг 24-тури доирасида дастлабки учрашув бўлиб ўтди.
Мусобақа жадвалида яққол пешқадамлик қилаётган Туриннинг «Ювентус» клуби ўз майдонида «Фрозиноне» жамоасини қабул қилди.
Беллашувда Пауло Дибала (6), Леонардо Бонуччи (17), Криштиану Роналду (63) нинг голлари Турин клубига ғалаба келтирди ва клуб навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
А Серия
24-тур баҳслари
15 февраль, жума
«Ювентус»—«Фрозиноне» 3:0
Голлар: 1:0 — 6 Дибала, 2:0 — 17 Бонуччи, 3:0 — 63 Роналду«Ювентус»: Шесни, Канселу, Бонуччи, Келлини (Касерес, 70), Де Шилё, Ҳедира (Пьянич, 81), Бентанкур, Эмре Жан, Дибала, Манжукич, Роналду (Бернардески, 64)
«Фрозиноне»: Спортиелло, Голданига, Саламон, Капуано, Зампано (Паганини, 83), Чибса (Гори, 78), Вивиани, Кассата, Молинаро, Сиано, Сиофани (Пинамонти, 58)
Огоҳлантиришлар: Жан (27), Саламон (37), Капуано (62), Кассата (81), Канселу (89)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)