Air India ҳинд милий авиакомпанияси 29 йиллик танаффусдан сўнг авиақатновларни қайта тиклаб, шиа зиёратчиларини Ироқнинг Нажаф шаҳрига олиб келди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Авиақатновлар Нажаф — Нью-Дели — Нажаф йўналиши бўйича ҳафтада икки марта, душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади», — дейилади хабарда.
Ҳинд авиакомпаниялари хавфсизликни таъминлаш мақсадида 1990 йилда Ироққа учишни тўхтатиб қўйган эди. Чунки ўша йил Бағдодга қарши халқаро санкция эълон қилнган эди. Қарийб ўттиз йил давом этган танаффусдан сўнг биринчи рейс 14 февраль, пайшанба куни шиа мусулмонларининг асосий зиёратгоҳи Нажаф шаҳрига қўнган. Парвозда Ҳиндистоннинг Ироқдаги элчиси Прадип Сингх Ражпурохита ҳам иштирок этган.
Изоҳ (0)