Ўзбекистон ИИВ ахборотига кўра, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи Р.Т. 13 февраль куни ИИБга мурожаат қилган.
Унинг сўзларига кўра, 4 февралга ўтар кечаси номаълум шахслар «Белариқ» маҳалласида жойлашган фермасига девор ошиш йўли билан кириб, қўйхонасидан етти бош қўйларини ўғирлаб кетган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди», — дейилади ИИВ ахборотида. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўштепа тумани «Янгиобод» маҳалласида яшовчи М.М., унинг қўшнилари Х.А. ва У.Ё. содир этгани аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)