• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода ароқхўр онасидан безиган болалар ўзларини Меҳрибонлик уйига жойлаштиришларини сўраб, милицияга мурожаат қилди

    Бухоро шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ака-ука Аркадий Рашидов ҳамда Сергей Ивановлар (болалар ва уларнинг оила аъзоларининг исм-шарифлари ўзгартирилган) ароқхўр онаси Марина Иванова устидан шикоят қилиб, ўзларини Меҳрибонлик уйига жойлаштиришларини сўраб, ички ишлар органларига мурожаат қилишди. Бу ҳақда Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси 3-сон ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика катта инспектори, катта лейтенант Шаҳобиддин Раҳмонов маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Билдирилишича, Бухоро шаҳридаги 38-сонли «Пиридастгир» МФЙда яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро Марина Иванова опаси Валентина Солиева ҳамда акаси Пётр Ивановлар таъсирида узоқ йиллардан буён спиртли ичимликлар ичиб келади. Қўни-қўшнилар, мактаб ва маҳалла фаоллари, ички ишлар органлари ходимлари томонидан назорат ва тарғибот ишлари олиб борилишига қарамай, самара бермаган.

    «Ака-ука Аркадий ва Сергей учинчи ва тўртинчи синфда таҳсил олишади. Вояга етмаган болалар оилада ўта оғир, қийин ва шароитсиз аҳволда яшашади. Шу боисми, мактабда ўзлаштиришлари паст. Мактабимиз жамоаси томонидан доимий кўмак берамиз. Овқатлантирамиз, кийинтирамиз, дарсликлару ўқув-қуроллари билан таъминлаймиз. Ақлли, эсли-ҳушли болалар. Аммо жуда одамови ва ҳуркак. Чунки носоғлом оила муҳити уларни руҳан чўктирган. Деярли, ҳар куни оиласидан хабар оламиз. Афсуски, она ичкиликка ружу қўйиб бўлган. Уни йўлдан қайтара олмадик. Уринишларимиз зое кетди», — деди 21-умумий ўрта таълим мактаби директори Роза Авдеева.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ота-оналар, мактаб жамоаси, профилактика инспекторлари кўп йиллардан буён ака-укага ёрдам қўлини чўзиб келган. Маҳалла аҳли ҳам бундай эзгуликдан четда турмаган.

    «Энг ачинарлиси, болаларга олиб берилган қишки кийим-бошларни ҳам ароқхўр она сотиб, уларни юпун қолдирган», — деб сўзида давом этди Роза Авдеева.

    Онасининг сурункали ичиши етмагандек, улар билан бир хонадонда яшаб келадиган тоғаси ҳамда холаси ҳам болалар тақдири билан қизиқмаган.

    «Ароқхўр онанинг айби ва эҳтиётсизлиги билан бир неча йил олдин уларнинг хонадонида катта ёнғин содир бўлди. Икки хонали уй талофат кўрди. Ўшанда бу хонадонда Аркадий ва Сергейдан ташқари, 2 ёшли Боря ҳамда 6 ёшли Алиса ҳам улғаяётган эди. Ёш болаларнинг ҳаёти яна хавф остида қолиши мумкинлигини англаб, Васийлик ва ҳомийлик Кенгаши ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда улар Болалар уйига жойлаштирилган эди. Афсуски, энди бу икки нафар фарзандининг ҳам тақдири онани мутлақо қизиқтирмайди», — деди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳасан Асадов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ярим тунда ароқхўр онанинг калтаклашию хўрлашларидан безиган норасида ака-укалар уйдан қочиб, IIО ФМБ 3-сон ИИБ ҲПБга мурожаат қилган.

    «Жорий йилнинг 10 февраль куни болалар оиладаги носоғлом ҳаёт тарзидан қийналишаётганини, ўзларини Меҳрибонлик уйига жойлаштиришларини сўраб, мурожаат қилишди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, мазкур носоғлом оилада болалар фақатгина онаси Марина Иванова билан эмас, холаси Валентина Солиева ҳамда тоғаси Пётр Иванов билан ҳам бирга яшашади. Ушбу икки шахс суд қарорига асосан, вилоят Наркология диспансери алкоголизмни мажбурий даволаш муассасасига ётқизилган. Пётр Иванов эса турли жиноятлар содир этиб, бир неча бор жазони ўтаб қайтган. Айни пайтда маъмурий назоратда. Бундай оила муҳитида яшаш ҳар қандай ўсмир учун оғир. Болалар ўз яқин қариндошларининг ҳамда онасининг ғайриижтимоий ҳаракатлари таъсирида қолмаслик ва бундай муҳитдан халос бўлиш учун мурожаат қилишга мажбур бўлишган. Вояга етмаган ўсмирларнинг ижтимоий ҳимоя сўраб келишганини қаноатлантириш мақсадида амалий чора белгилашимизга тўғри келди. 11 февраль куни ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари иштирокида ёпиқ суд мажлиси ўтказилди. Болаларнинг онаси Марина Иванова розилиги ҳамда аризасига кўра, ўғиллари Аркадий Рашидов ва Сергей Ивановлар Бухоро вилоят ИИБ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди», — деди Шаҳобиддин Раҳмонов.

    Ушбу марказда бир неча кун ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган вояга етмаган ака-укалар билан суҳбатлашар эканмиз, улар бир неча кундан буён инспектор ходимлари қарамоғида носоғлом оиладан узоқда тинч ва хавотирсиз яшаётганини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Уйда ҳеч қачон тинчлик бўлмаган. Онам бизни доим уради, калтаклайди. Бегона эркаклар уйга келганда совуқми, иссиқми, қарамай, ярим кечаси бўлса ҳам кўчага ҳайдайди. Онамга қўшилиб ичган холам ва тоғам ҳам мен ва укамни доимий бақириб, қўрқитишади. Улар билан яшашни истамаймиз!», — деди Аркадий кўзига ёш олиб.

    «Мен маза қилиб чўмилдим. Ширинликлар, турли егуликлар беришди. Яп-янги қишки кийим-бош ва кроссовкалар беришди. Кечқурунлари ётоғимизга кириб, ҳолимиздан хабар олишади. Келажакда мен ҳам инспектор бўлиб, болаларга меҳрибонлик қиламан», — мийиғида кулади Сергей.

    Жорий йилнинг 15 февраль куни Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда ОАВ вакиллари саъй-ҳаракати билан Васийлик ва ҳомийлик Кенгаши қарорига кўра, Аркадий Рашидов ва Сергей Ивановлар Бухоро вилоят ИИБ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказидан Бухоро шаҳридаги 32-Меҳрибонлик уйига кўчирилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Болалар шинам ва озода хоналарга жойлаштирилар экан, шароит ва имкониятлардан мамнун эканликларини билдирди. Улар таҳсилни Бухоро шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактабида давом эттиришади.

    Маълумот ўрнида: Бухоро шаҳрида туғилган, вояга етмаган Аркадий Рашидов ва Сергей Иванов, шунингдек, онасининг лоқайдлиги ва эътиборсизлиги туфайли бугунги кунда Болалар уйида тарбияланаётган 3 ёшли ва 7 ёшли фарзандлари Боря ва Алиса тақдирига ҳам бефарқ қараган Марина Ивановага нисбатан унинг юқорида кўрсатилган хатти-ҳаракатларига нисбатан Бухоро шаҳар Васийлик ва ҳомийлик Кенгаши томонидан уни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича ҳужжатлар тўпланмоқда.

    Лайло Ҳайитова

    16.02.2019, 15:05   Изоҳ (0)   68305
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон урбанизация бўйича 233 мамлакат орасида 155-ўринни эгаллади

    16.02.2019, 14:55

    Бахтиёр Абдуллаев Тошкент давлат юридик университети ихтисослаштирилган филиали директори этиб тайинланди

    16.02.2019, 14:30

    Фото: Ислом Каримов. 1999 йил, 16 февраль, Тошкент

    16.02.2019, 14:15

    Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди

    16.02.2019, 13:59

    Грузияда одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик аёл 12 йил озодликдан маҳрум этилди

    16.02.2019, 13:31

    Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги: Ўзбекистон шаҳарларидаги аҳолининг турмуш тарзи қишлоққа хос

    16.02.2019, 12:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси 

    Дунё | 7 июн, 16:20

    Сўнгги 30 йилда икки бараварга кўпайди: Ўзбекистонда ёш аёллар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 15:30

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.