Россия президенти Владимир Путиннинг дастхати туширилган оқ Volkswagen кабриолети кимошди савдосида 20 минг еврога сотилди. У Австрия ташқи ишлар вазири Карин Кнайслнинг тўйида ишлатилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Тўйга ташриф буюрган машҳур меҳмонларнинг дастхати туширилган автомобиль ORF телеканалининг Licht ins Dunkel хайрия телемарафонида сотилган. Тўйдан кейин Кнайсл кабриолетни хайрияга бағишлаган.
Автомобиль кимошди савдосининг энг қиммат учлигига кирган. Биринчи ўринни Kurier газетасидаги реклама саҳифаси эгаллаган. У 27 минг еврога сотилган. Иккинчи ўрин Вена бургомистри Михаэл Людвиг билан саҳоят ва саккиз кишилик тушлик учун йўлланмага насиб қилган. Бу лот 22 минг еврога сотилган.
Хабарга айтилишича, тўй автомобилини Штирия федерал ҳудудидаги тадбиркор сотиб олган.
Тўй маросими 18 августда бўлган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Путин маросимда фақат бир соат қатнашган. Мана шу вақтда у никоҳ маросимига гувоҳ бўлган, немис тилида қадаҳ сўзи айтган, вазир билан рақсга тушган ва ёш келин-куёвга совға бериб, автомобилнинг капотига ўз тилакларини ёзишга улгурган.
Изоҳ (0)