15 февралдан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ходимлари ташриф буюрувчиларни махсусуниформада кутиб олишади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Униформани ишлаб чиқишда мутахассислар ҳар бир ходимнинг индивидуал имижи — ташкилот ҳақида умумий баҳо берувчи ягона корпоратив элементи эканлигини асос қилиб олди.
Янги форма ходимларнинг қатъияти ва ишчанлигига урғу бериб, қулай ва иҳчам.
Униформа комплектлари ўз ичига махсус каштага эга пижак ва нимча, шунингдек эркакларда тўплам билан битта рангдаги бўйинбоғ ва шим, аёлларда учбурчак бўйин рўмоли ва юбкаларни қамраб олади.
Эндиликда Давлат хизматлари марказлари ходимлари ўз касбларига муносиб кўринишда бўлади.
Янги ташқи кўриниш давлат хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги формати мавжуд бўлган бюрократ-амалдорлар стереотипини йўқ қилиб, халққа очиқ бўлган давлат хизматчилари янги тимсолини яратишга ёрдам беради.
Изоҳ (0)