Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Жанубий Корея университетлари билан ҳамкорликда «Осиё қадриятларини қайта кашф этиб« деб номланган Ўзбекистон-Корея Халқаро илмий медиа конференция-2019 ўз ишини бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Медиа конференция Осиё минтақаси ва унинг оммавий ахборот воситаларининг халқаро коммуникация жараёнларида иштироки ва роли, замонавий ОАВнинг бугунги кундаги ютуқлари, муаммолари, ривожланиш тенденцияларининг муҳокамасига бағишланган.
Унда Корея Республикасининг Сувон, Хонам, Сунгкюнкван, Юнгсан, Сонгсил университетлари, Донг-А оммавий ахборот воситалари ва санъати институти профессорлари ҳамда ЎзЖОКУ профессор ўқитувчилари сўзга чиқади.
Изоҳ (0)