«Аякс» ўз майдонида бўлиб ўтган Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финалининг дастлабки учрашувида «Реал Мадрид»га мағлуб бўлди (1:2).
Бу билан амстердамликларнинг «Кройфф Арена» стадионида (мавсум бошидан буён шу ном билан атала бошланди) бўлиб ўтган 30 та мағлубиятсиз серияси тугатилди (26 та ғалаба, 4 та дуранг). Бу ҳақда Opta хабар берди.
«Аякс» сўнгги бор ўз майдонида 2017 йилнинг 5 ноябрида Нидерландия чемпионати доирасида «Утрехт» клубига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)