АҚШнинг Жанубий Калифорния университети олимлари океан тубидан «биосфера бомбаси»ни топди. У келажакда Ерда ҳалокатли ўзгаришларга сабаб бўлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ер биосферасида ҳалокатли ўзгариш бўлиши учун Тинч океани суви ҳароратини икки даражага кўтаришнинг ўзи етарли. Олимлар океан тубида тўпланиб қолган газни аниқлади. Бу газ кейинчалик сув юзасига чиқиб, Ер атмосферасининг тўсатдан илишига олиб келиши мумкин.
Хабарда айтилишича, газ геотермал манбалардан ажралиб чиқади ва океан тубида йиғилиб қолади. Ҳозир бу газ резервуарлари барқарор. Лекин сувнинг илиши уларни мувозанатдан чиқариб юборади. Океан ердан ҳаддан ташқари иссиқликни олмоқда, сувга тушаётган иссиқхона газлари эса доимий равишда ошиб бормоқда. 2100 йилларга бориб, океан уч даражага қизийди.
Олимларнинг фикрича, газнинг океан тубидан чиқиши муқаррар. Аммо бу қачон юз бериши номаълум. Лекин олимлар бундай ҳодиса икки марта бўлганини айтмоқда. Биринчи марта 55 миллион йил аввал содир бўлганида палеоцен-эоцен терминал ўзгаришга олиб келган. Кейин Ер саккиз даражага исиган. 17 минг йил аввал эса бу жараён атмосферани иситган ва музлик даврига нуқта қўйган.
Изоҳ (0)