«Реал Мадрид» ҳужумчиси Карим Бензема Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финалининг дастлабки учрашувида «Аякс» дарвозасига гол урди (2:1).
Бу ҳужумчининг мазкур мусобақадаги 60-голи ҳисобланади. Бу ҳақда Squawka хабар берди.
31 ёшли француз Европа Чемпионлар Лигаси даврида энг кўп гол урган 4-футболчи бўлди (1991 йилга қадар мусобақа Чемпионлар Кубоги деб аталган).
Бенземадан олдин олтмишлик довондан фақат уч нафар футболчи ўтганди. Айни дамда ЕЧЛ тўпурарлари кучли учлиги қуйидагича: Раул Гонсалес 71 та гол билан 3-ўрин, Лионель Месси 106 та гол билан 2-поғонада, яққол тўпурар Криштиану Роналдуда эса 121 та гол мавжуд.
Маълумот учун, Бензема жойий мавсум Ла Лигада 23 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голга узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)