11 февраль куни тонгда Мексиканинг Ситaкуаро муниципалитети (Мичоакан штати) ҳудудида автомобиль салонидан 5 нафар полициячининг жасади топилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
4 февраль куни полициячилар Тусантла муниципалитетидан номаълум жиноятчилар томонидан ўғирлаб кетилган ва ҳафта давомида бедарак йўқолган деб ҳисоблаб келинаётганди.
Прокуратура ҳодимлари полициячилар ўлимига ўқотар қуролдан олинган кўплаб жароҳатлар сабаб бўлганини аниқлади. Жасадлар ёнида матни ошкор этилмаган хат қолдирилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)