«Саутҳэмптон»нинг икки мухлиси АПЛнинг 26-туридан ўрин олган «Саутҳэмптон»—«Кардифф» баҳсида (1:2) марҳум Эмилиано Салани ҳақорат қилгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Аргентиналик футболчи январь ойида Уэльс клуби таркибига келиб қўшилиши керак эди, аммо Ла-Манш бўғози устидан учиб ўтиш вақтида авиаҳалокатга учради ва ҳалок бўлди.
«Сент-Мерис» стадионида икки нафар мухлиснинг икки қўлини кенг ёзиб, самолётни имо-ишоралар билан кўрсатгани тасвирлаган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди.
«Саутҳэмптон» раҳбарияти ҳар иккала мухлис ҳам полиция томонидан қўлга олинганлигини тасдиқлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)