Массачусетс штати Демократлар партиясидан чиққан сенатор Элизабет Уоррен 2020 йилдаги АҚШ президентлиги учун бўладиган сайловларда қатнашишини расман эълон қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
«Ҳозир Оқ Уйда ўтирган одам бизнинг мамлакат мақсадига эришолмаётгани учун айбдор эмас. Бу шунчаки бой ва қудратлиларни қўллаб-қувватлайдиган, қолганлар ҳақида қайғурмайдиган сохта тизимнинг натижасидир,» — деди Уоррен.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги маъмурият ишларини бекор қилишнинг ўзи етарли эмас.
«Биз тизимда катта ўзгаришлар яратиш учун ҳаракат қиламиз,» — дейди сенатор.
69 ёшли Уоррен бир неча йил университетда юриспуриденциядан дарс берган. Илк бор 2012 йил Массачусетс штатудан сенатор этиб сайланган. Сиёсий фаолиятида сўл популизм тарафдори.
Изоҳ (0)