Жорий йилнинг 24—25 январь кунлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси мутасаддилари Туркияга сафар уюштирди.
У ерда Туркия футбол федерацияси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиб, музокаралар давомида икки мамлакат футболи ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашиш бўйича келишувга эришилди.
Мана шу келишув асосида туркиялик Эржан Булут Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг вакили, МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг маслаҳатчиси сифатида иш олиб боради.
У икки мамлакат спорти, хусусан, футбол бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар, лойиҳалар ва бошқа масалаларда вакил сифатида ишлайди.
Булут Туркия ва Ўзбекистон ўртасида спорт бўйича ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш, икки мамлакат футболи ўртасида яқин алоқаларни йўлга қўйиш, терма жамоалар, клублар ўртасида ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш ва бошқа шу каби лойиҳаларни амалга оширилишига яқиндан ёрдам беради.
Маълумот учун, Эржан Булут Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари уюшмаси (ЎТИУ) кенгаши раиси, «Ziraat Bank» кенгаши маслаҳатчиси, Ўзбекистон ва Туркия Зираат Финанс Group координатори ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)