• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сирдарёда Президент топшириқлари қай даражада бажарилди?

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 13 апрель куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида шароити ўта оғир ҳудудларни обод, файзли масканга айлантириш, ҳар бир оиланинг турмуш фаровонлигини ошириш хусусида мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берган эди, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бугунги кунда ушбу топшириқлардан 201 таси ёки 81 фоизининг ижроси таъминланди. 48 таси ёки 19 фоиз топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Белгилаб берилган топшириқлардан 71 таси ёки 28,5 фоизининг ижросини таъминлашда вилоят ҳокимлиги, 178 таси ёки 71,5 фоизи бўйича республика вазирлик ва идоралари масъул этиб белгиланган.

    Ташриф давомидаги давлат раҳбарининг топшириқлари ижросидан келиб чиқиб, 10 та қарор ва фармон лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

    Ўша ташриф чоғида берилган топшириқлар ва Сайхунобод туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш якунига асосан вилоятни «2018—2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури» доирасида саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишларида умумий қиймати 6,3 триллион сўмлик, шундан 2,6 триллион сўми банк кредити маблағлари, 230 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция ҳисобига 302 та лойиҳа амалга оширилиши, 15 минг 458 та янги иш ўрни яратилиши белгилаб олинди.

    Айни пайтга қадар вилоятда 1 триллион 224 миллиард 500 миллион сўмлик 167 та лойиҳа амалга оширилиб, 4 минг 977 янги иш ўрни яратилди. Олдинги йилга нисбатан 2,5 баробар кўп инвестиция киритилди. Ушбу лойиҳаларга тижорат банклари томонидан 535 миллиард 600 миллион сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

    Дастур доирасида иқтисодий самараси юқори бўлган йирик лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, Сирдарё туманидаги «Sirdaryo Universal Oyna» МЧЖ томонидан тиббиёт шиша идишлари, Pharma Plast Holding МЧЖ ва Grace pharma МЧЖ томонидан бир марта ишлатиладиган тиббий флаконлар ва тайёр дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

    Шунингдек, вилоят аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш мақсадида Мирзаобод туманидаги «Сирдаринский берег» ва «Мирзаобод Universal Трейд» корхоналари, Ховос туманидаги «Ҳожи Баҳодирхон Ота» ва «Ҳожи Гадойбой ота» корхоналари томонидан Жанубий Корея технологияси асосида замонавий иссиқхона ташкил этилди. Гулистон шаҳрида «Акбар Бизнес Строй» МЧЖ томонидан пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳаси, Мирзаобод туманидаги «Фарма Сервис» МЧЖнинг музлаткич ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлашни ташкил этиш лойиҳаси, «Мирзаобод бройлер» МЧЖ томонидан Германия технологияси асосида паррандачилик фаолиятини йўлга қўйиш лойиҳалари ишга туширилди.

    Вилоят аҳолисига замонавий тиббий хизмат кўрсатиш учун Гулистон шаҳрида «Сардор Жамшид» ва «Муроджон Шифо», Боёвут туманида «Боёвут хусусий санаторияси», Сардоба туманида «Сардоба Диагностика» корхоналари томонидан замонавий тиббий диагностика маркази ташкил этилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўтган йили умумий қиймати 94,1 миллион АҚШ доллари, жумладан, 78,8 миллион доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига 20 та лойиҳа амалга оширилди. Ушбу лойиҳалар эвазига 100 га яқин иш ўрни яратилди. Жорий йилда 25 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 3 мингдан ортиқ кишининг бандлиги таъминланади. Хорижий инвестиция лойиҳаларининг тўлиқ амалга оширилиши натижасида йиллик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати 1,3 триллион сўмга, экспорт ҳажми эса 33 миллион долларга ортишига эришилади.

    Масалан, Сирдарё туманида Хитойнинг 17 миллион долларлик инвестицияси ҳисобига метални чуқур қайта ишлашга ихтисослашган «Ванда гроуп» қўшма корхонаси, Янгиер шаҳрида Туркиянинг 65 миллион долларлик инвестиция киритиши натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Беслер» қўшма корхонаси, шунингдек, Оқолтин туманида Жанубий Кореянинг 3,8 миллион долларлик инвестицияси ҳисобига момиқ сочиқлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Оқолтин текстил» қўшма корхонаси ишга туширилади.

    2018 йилда вилоятга қиймати 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция киритилди. Бу 2017 йилга нисбатан 3,5 баробар кўпдир.

    Қабул қилинган меъёрий ҳужжатларда вилоятда болалар қамрови паст бўлган Оқолтин, Мирзаобод, Ховос ва Сардоба туманларида қишлоқ аҳолиси учун 5 йил муддатга мактабгача таълим муассасаларига болалар қатновига ота-оналар тўлови миқдорига жорий йил июнь ойидан бошлаб 50 фоиз чегирма берилди.

    Вилоятдаги бир қатор фермер хўжаликларида 2018—2019 йилларда шоли етиштириш, қайта ишлаш ва сотишни қамраб олувчи кластер ҳамда Оқолтин ва Сардоба туманларида Сингапурнинг «Indorama» компанияси томонидан пахта хом ашёси етиштириш бўйича кластер тизимлари йўлга қўйилмоқда.

    Аҳоли турмуш даражасини ошириш, уларга ҳар томонлама қулай шароит яратиш борасида ҳам салмоқли ишлар қилинди. Жумладан, ўтган йили вилоят шаҳар ва туманларидаги ички йўллар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 176,4 километр масофада таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Дастурга қўшимча яна 41,4 километрлик йўл таъмирланди. Қўшимча равишда киритилган ички хўжалик йўлларига 8,6 миллиард сўм маблағ сарфланган. Маблағ тенг улушда республика Йўл жамғармаси ва вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан ажратилди.

    «Туман ва шаҳарларда жойлашган кўп қаватли уйларнинг атрофини тартибга келтириш мақсадида 132 умумий фойдаланишдаги санитар-узеллар, 191 та айвонли тандирхона ва 191 та болалар майдончаси қуриб битказилди. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун жами 14,3 миллиард сўм маблағ сарфланди», – дейди вилоят ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Ж.Иброҳимов.

    Президент ташрифи чоғида Ховос туманидаги 31 кўп қаватли уйни 2018-2019 йиллар куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда уларнинг архитектуравий қиёфасини ўзгартириш юзасидан берган топшириғи ижроси тўла таъминланди. Жумладан, ҳудудда кўп қаватли уйларнинг ички коммуникацияларини алмаштириш, замонавий иситиш тизимлари ўрнатиш, томларни янгилаш, фасад ва кириш йўлакларини таъмирлаш, кодли темир эшиклар ўрнатиш бўйича манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, беками-кўст бажарилди. Ушбу ишлар учун «Ипотека банк»нинг 16,5 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағи жалб этилди.

    «Давлатимиз раҳбарининг таклифи билан Гулистон шаҳар Маданият маркази ҳудудидаги улуғ мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали мисдан қайта ишланиб ўрнатилиши шаҳар кўркига янада кўрк бағишлади. Сайхунобод туманида аҳолига замонавий савдо-маиший хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида туман марказида ‘Сайхун Планет’ МЧЖ томонидан Тошкент шаҳридаги ‘Корзинка’ савдо маркази намунаси асосида замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш маркази фаолият бошлади. Истироҳат боғи реконструкция қилиниб, замонавий аттракционлар ўрнатилди», — дейди вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари А.Ўролов.

    Ширин шаҳар Нуробод маҳалласи аҳолисининг бир қисми Ховос туманига кўчирилиши муносабати билан вақтинча молиялаштириши тўхтатиб қўйилган Ховос туманидаги «М-3» хўжаликлараро каналини қуриш ишлари давом эттирилди ва бунга 11 миллиард сўм маблағ сарфланди.

    Гулистон шаҳар ҳудудидан ўтувчи «Дўстлик» каналининг 1,4 километрлик қисми реконструкция қилинди.

    Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар давом эттирилмоқда.

    08.02.2019, 12:35   Изоҳ (0)   22045
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мудофаа вазирлигининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари ўқув-услубий йиғинларда қатнашди

    08.02.2019, 12:10

    Автомобили ариққа тушиб кетган аёл Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига миннатдорлик изҳор қилди

    08.02.2019, 12:05

    Тошкентда 15 ёшли қиз ўз уйи подъездида бўғиб ўлдирилди

    08.02.2019, 12:02

    Ўзбекистонда журналистларни ҳимоя қилувчи Медиа-омбудсмен институти ташкил этилади

    08.02.2019, 11:48

    Тошкентда 264 минг долларни фоизи билан қайтаришни ваъда қилиб, ишлатиб юборган икки йигит қўлга олинди

    08.02.2019, 11:27

    Ўзбекистонлик мутахассислар стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотга аъзо бўлди

    08.02.2019, 11:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.