Мудофаа вазирлиги қўшинларининг барча ҳарбий округлар дала-ўқув майдонларида тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари билан 5 кун давомида ўқув-услубий йиғин машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Хусусан, «Чирчиқ» полигонида Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларнинг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиқлари, баталон ҳамда взвод командирлари ўринбосарлари билан билим ва касбий малакасини янада оширишга қаратилган машғулотлар ташкил этилди. Унда қўшинларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни қарор топтириш, тарбиявий ишлар самарадорлигини ва таъсирчанлигини ошириш, шунингдек, ички ва ташқи таҳдидларга қарши курашишда соҳа мутахассислари ҳамда диншунос олимларнинг маърузалари тингланди.
Бундан ташқари, орган офицерлари томонидан кундузги ва тунги отиш, махсус тактик, жисмоний тайёргарлик машғулотлардан амалда билим ва кўникмалари синовдан ўтди.
Изоҳ (0)