Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президентининг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трамп бутун дунёдаги аёлларнинг ривожланиши ва фаровонлиги учун глобал ташаббусни илгари суриб, мамлакатни дунёдаги энг саховатли миллат сифатида позициясини таъминламоқчи, дея хабар беради «Газета.ru».

Фото: AP

Фото: AP

Ташаббус 2025 йилга бориб, ривожланаётган мамлакатларда 50 миллион аёлнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқаришига ёрдам бериши керак.

АҚШ президенти яқин келажакда тегишли ҳужжатни имзолаши кўзда тутилган.

«Биз дунёнинг энг сахий миллати эканлигимиздан фахрланамиз», — дейди Иванка.Ушбу ташаббус учун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги бюджетидан 50 миллион АҚШ доллар ажратилади.

Ўтган йили Трампнинг қизи ривожланаётган мамлакатлардаги тадбиркор аёллар учун 1,6 миллиард АҚШ доллар маблағ ажратиш учун Жаҳон банки жамғармасига асос солишга ёрдам берган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар