Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг «Яндекс» интернет-компанияси оригинал сериал ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: Андрей Гордеев/ «Ведомости»

Фото: Андрей Гордеев/ «Ведомости»

Интернет-компания ҳозирда киностудиялар билан фаол музокаралар олиб бормоқда ва уларга саккизтадан ўнтагача теледастур буюртма қилиш ниятида.  Биринчи лойиҳалар 2020 йил бошларида намойиш этилади.

Ҳозирда иккита лойиҳа бўйича якуний келишувларга эришилган. Уларнинг биринчиси «Среда» телекомпаниясининг «Вазирлик» сериали. Унга Роман Волобуев режиссёрлик қилган. Сериал амалдорлар ва коррупция муаммоларига бағишланган. Иккинчи сериал эса Марс Медиа компаниясининг «Водопровод» детектив сериали. Андрей Стемпковский томонидан суратга олинмоқда.

«Яндекс» компанияси ушбу лойиҳани «Кинопоиск» базасида ўз онлайн кинотеатрини ривожлантириш ҳамда пуллик абонентлар сонини кўпайтириш учун амалга оширмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди