30 январь куни америкалик актёр Дик Миллер 91 ёшида вафот этди, дея хабар беради «MK.ru».
Хабарда қайд этилишича, ўлим табиий сабаблар туфайли келиб чиққан бўлиб, у Толука-Лейкда яқинлари даврасида вафот этган.
Актёрга «Терминатор» ва «Гремлини» фильмларидаги роли машҳурлик келтирган.
Ўз ижоди давомида Миллер 175 дан ортиқ кино ва сериалларда суратга тушган. Телевидениеда эса тахминан икки минг мартта эфирга чиққан.
Изоҳ (0)