Москвадаги толиблар делегацияси бошлиғи Муҳаммад Аббос Станикзай Афғонистонни куч билан босиб олиш ниятида эмаслигини айтган. Бу ҳақда BBC News хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар мамлакатга «тинчлик келтирмайди». Шу билан бирга, толиблар Афғонистонда хорижий қўшинлар чиқиб кетмагунича ўт очишни тўхтатиш режимини эълон қилиш ниятида эмаслигини билдирган.
«Тинчлик урушдан кўра қийинроқ,» — дейди Станикзай, вазиятни ҳал қилиш йўлидаги уринишлар ҳақида. У можарони тўхтатишга умид қилмоқда.
Москвада бўлиб ўтган афғонлар форумида делегация раҳбари афғон аёллари толиблардан қўрқмаслиги кераклигини айтган. Чунки улар аёлларга «ислом дини ва афғон маданиятига мувофиқ» барча ҳуқуқларни беради. Хусусан, улар мактабларда, университетларда ўқиши ва ишлаши мумкинлиги таъкидланган.
Изоҳ (0)