АҚШ Давлат департаменти вакили Брюсселда европалик ҳамкасблари билан учрашувда Евроиттифоқ давлатларини бешинчи авлод (5G) мобиль алоқа тизимларини жорий этишда Хитойнинг Huawei компанияси қурилмаларини харид қилишдан тийилишга чақирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Сизларни Huawei билан алоқалардан ўта эҳтиёт бўлишга чақирамиз. Хитой каби давлатлардаги ишончли бўлмаган етказиб берувчилар билан шартномаларни имзолашга шошилмаслик лозим», — таъкидлаган Давлат департаменти вакили.
Мансабдор АҚШ расмий шахслари Хитой компанияси қурилмаларининг хавфли эканлигини муҳокама этиш учун Евроиттифоқ мамлакатларига бориш ниятида эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)