Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари Тошкент ва Сирдарё вилоятлари божхоначилари билан ҳамкорликда Сирдарёда тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Тадбир давомида фуқаро М.М.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада ушбу хонадонда ташкил қилган ўрада сифати кафолатланмаган маҳсулотлар — 3984 дона дори ва тиббиёт воситалари, 28 минг дона спиртли ичимлик акциз маркалари, шунингдек, парфюмерия, энергетик ичимликлар ҳамда рангли металл парчалари борлиги аниқланди. Уларнинг умумий баҳоси 475,8 миллион сўмни ташкил қилди.

Айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди